Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди.
Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра, марказ мутахассислари фуқароларнинг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларига шу рақам орқали тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беради.
Call-марказ куну тун хизмат кўрсатади.