Пойтахт Тошкент кўчаларида коронавирус карантини туфайли автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Бу ҳақда маълумот тарқатган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматига кўра, 19 мартдан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар — соат 10:00 дан 16:00 га қадар автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.
Ширкат бундан мақсад транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш эканини билдирган ва юзага келган муваққат ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.