Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида ҳаракат қайта тикланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени" унитар корхонаси маълумот тарқатди.
Аввалроқ Юнусобод линияси 20 март куни вақтинча ёпилиши ҳақида хабар қилинганди. “Тошкент метрополитени" УКнинг маълум қилишича, бу тадбир Юнусобод линиясидаги янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш ва техник ишларни олиб бориш мақсадида амалга оширилган.
Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси 19 март куни ҳам бир муддатга ёпилган ва тушдан кейин қайта очилганди.