Олти кун ичида хориждаги фуқаролар чартер рейслар билан қайтарилади

Хориждан олиб келинганлар 2 ҳафта карантинда сақланади

21−26 март кунлари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилади.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлигига кўра, президент Мирзиёев хориж мамлактларида оғир аҳволда қолган ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни махсус чартер рейслари орқали қайтариш ҳақида кўрсатма берган.

Хориждаги ватандошлар қуйидаги тартибда қайтарилади:

  • 21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Деҳли шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;
  • 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);
  • 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
  • 24 март куни Жакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;
  • 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.

Шунингдек, бошқа мамлакатлардан ҳам ватандошларни қайтариш давом этади, дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.