Ўзбекистонда 65 ёшдан катта ва сурункали касали бор бўлганларга уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.
Kun.uz нашрининг ёзишича, Коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича Махсус комиссияси навбатдаги мажлисида шундай қарор қабул қилинган.
Мажлисда тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг сунъий танқислигини вужудга келтирган, нархини оширган «тадбиркор»ларга қатъий чоралар кўрилиши ҳам қайд этилган.
Ватандошларга, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали хасталиги бўлган кишиларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия этилди.
Бозорларда эса профилактика чораси сифатида кишиларнинг яқин масофада бўлиши олдини олиш учун қўшимча чоралар белгиланди.
22 март куни, шунингдек, 23 мартдан мамлакатда янги карантин чоралари жорий этилди - барча чегара пунктлари ёпилиши маълум қилинди, жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланди.