Uzbekistan Airways 22 март куни Толмачёво аэропортидан Новосибирск—Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширган. Учоқда 253 нафар ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда авиаширкат ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.
Хориждан қайтган йўловчиларнинг 14 кун карантинда бўлиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Озодлик 21−26 март кунлари президент кўрсатмасига биноан хориждаги ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар қилганди.