Россияда ўтган бир кеча-кундузда коронавирус юқтириб олиниши билан боғлиқ 71 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда бош вазир Михаил Мишустин маълум қилди. Шу тариқа инфекцияга чалинганлар сони 438 нафарга етган.
Коронавирус билан боғлиқ вазиятни назорат ва мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, коронавирус юқтириши билан боғлиқ янги ҳолатлар пойтахт Москвада аниқланган.
Мишустин коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлган одамларни кузатиш тизимини барпо қилиш ҳақида топшириқ берди. Бунинг учун бош вазир мобиль операторлар маълумотлардан фойдаланишни таклиф қилди.
Мишустин ёши улуғ одамларни уйда қолишга, зарурат бўлмаган тақдирда, кўчага чиқмасликка, сайр ва учрашувларга бир муддат чиқмай туришга чақирди.