Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 23 март куни мамлакат пойтахтига кириб чиқишнинг ëпилишини эълон қилди.
"Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди"¸ дейилади расмий хабарда.
Айни пайтда¸ расмий баëнотда бу чекловнинг мамлакат пойтахтига юк ташиш машиналарининг кириш ва чиқиши¸ шунингдек Тошкентда доимий пропискаси борлар учун татбиқ қилинмаслиги айтилган.
Хабарда пойтахтнинг мамлакат қолган аҳолиси учун қачонгача ëпиқ қолиши¸ шунингдек¸ Тошкентда вақтинча прописка билан яшаб-ишлаëтганларнинг пойтахтда қолиш-қолмаслигига аниқлик киритилмаган.
Куннинг иккинчи ярмига бориб тақиқ тафсилотларига аниқлик киритган Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиëсов¸ Тошкент вилояти туманларидан шаҳарга ишга қатновчилар ëки шаҳардан Тошкент вилоятига чиқувчилар ўрнатилган постлардан "автомобилсиз ўтишлари мумкин"лигини билдирди.
"Ушбу тақиқлар одамларнинг ишга ва уйга қатнашига таъсир кўрсатмайди"¸ деди ИИВ расмийси жумладан.
Айни пайтда¸ 22 мартдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти қатнови бутунлай тўхтатилиб¸ фақат дезинфекция қилинган таксилар қатновигагина рухсат берилди.