Қирғизистон ҳукумати асосий истеъмол маҳсулотларини мамлакатдан олиб чиқишга 6 ойлик тақиқ жорий қилди.
Бош вазир имзолаган бу қарор ҳақида ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Тақиқланган экспорт маҳсулотлари рўйхтида дон¸ ун¸ ўсимлик ëғи¸ гуруч¸ макарон маҳсулотлари¸ шакар¸ тухум¸ туз¸ шунингдек чорва моллари озуқаси¸ антибактериал ва дезинфекция қилувчи моддалар бор.
Февраль ойи бошида Бишкек ҳукумати дори-дармон ва тиббиëт анжомларини мамлакатдан олиб чиқишга тақиқ ўрнатган эди.
Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб Қирғизистонда фавқулодда вазият тартиби кучга кирди.
Шу муносабат билан 23 мартдан қўшнилар билан чегаралар¸ хусусан¸ ўзбек-қирғиз чегараси ўтиб-қайтиш учун ëпиб қўйилди. Айни пайтда юк машиналарининг ўтиб-қайтиши тўхтатилмагани айтилмоқда.
Қирғиз нашрларининг ëзишича¸ ўтиб-қайтиш 23 мартга ўтар тунда тўхтатилгани ортида “Дўстлик” чегара-ўтказиш пунктида камида 250 нафар ўзбекистонлик тўпланиб қолган.
Ўзбекистонга киритилмаëтганлар орасида ëш болалар¸ кексалар ва ҳомиладор аëллар борлиги айтилмоқда.