Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълумот тарқатди.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади”, дейилади хабарномада.
Пойтахтга 24 март соат 00:01 дан бошлаб кириш-чиқиш тўхтатилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилган.