Америка ҳукуматининг Халқаро ëрдам дастури – USAID коронавирус пандемияси тарқалишини тўхтатишга ëрдам учун 25 давлатга жами 37 миллион доллар маблағ ажратди ва улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тарқатган расмий баëнотда хабар қилинди.
Бу маблағ¸ хабарда ëзилишича¸ пандемия тарқаши олдини олиш ва вирус юқтирганларни локализация қилиш учун сарфланади.
Мазкур ëрдам доирасида Ўзбекистонга АҚШ томони коронавирусдан ҳимояланиш воситалари¸ хусусан¸ тиббий қўлқоплар¸ маска¸ изоляция қилувчи халатлар ва ҳимоя кўзойнаклари берган.
Айни пайтда¸ расмий хабарда ëзилишича¸ АҚШдаги ўзбек дипломатлари «Biomedomics», «US Inc.», компаниялари ҳамда Вашингтон университети тиббиёт лабораторияси билан коронавирусни аниқлашга ёрдам берадиган диагностика воситалари, жумладан, экспресс-тестларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича сўзлашув олиб бормоқда.
Элчихона хабарига кўра¸«US Inc.» компанияси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига зарур бўлган тест воситаларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган.
Коронавирус ëйилиши ортидан АҚШ ҳукумати бундан олдин ҳам Ўзбекистонга 1000 донадан кўпроқ тест тизимлари жўнатгани хабар қилинган эди.