24 март куни Халқаро олимпия қўмитаси коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилги ëзги олимпиада ўйинларини бир йилга кечиктиришга қарор қилди.
Бу қарор мезбон Япония ҳукумати сўрови асосида қабул қилинди.
Душанба куни парламентда қилган чиқишида Япония Бош вазири Шинзо Абе жорий вазиятда олимпиадани қолдиришдан ўзга чора йўқлигини билдирган эди.
Ҳафта охирида Канада ¸Австралия каби давлатлар Халқаро олимпия қўмитаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилиб¸ Токио олимпиадасини кечиктиришни сўраган¸ акс ҳолда ўз спортчиларини юбормасликдан огоҳлантирган эди.
2020 йилги олимпиада ўйинларининг 24 июль куни Токиода бошлашини белгиланган эди.
Иқтисодий таҳлилчилар ҳисобича¸ ëзги олимпиада ўйинларини келаси йилга қолдиришдан Япония кўрадиган молиявий зиëн 6 миллиард АҚШ долларига етади.
Ташкилотчиларга кўра¸ олимпиада ўйинларини ўтказишга тайëргарлик доирасида Япония ҳозиргача 10¸5 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.