АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг уюштирилди.
Отабековга кўра, шу кунга келиб беморлар қарийб барча вилоятларда аниқланган ва қатор вилоятларда улар юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.
Шунингдек, брифингда сўнгги 1 сутка ичида 3 мингдан ортиқ таҳлил ўтказилгани ва 6 тасида коронаврус аниқлангани айтилди.
Жами таҳлилар сони эса (30 март ҳолатига кўра) 22.156 та.
31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 158 кишида вирус аниқланди, 2 бемор вафот этди.
Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир. Қарийб барча вилоятлардан беморлар бор.