Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 14 апрелда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Президент маъмуриятининг хабар беришича, суҳбат чоғида қирғиз президенти Хитой раҳбаридан олинган қарзлар бўйича тўловларни енгиллатишни ва қарзни тўлаш муддатини узайтиришни илтимос қилган.
Бундан ташқари суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари қирғиз-хитой чегарасидан маҳсулот олиб ўтишни жонлантириш масаласини ҳам муҳокама қилганлар.
Хитой ва Қирғизистон коронавирусга қарши кураш бўйича хитойлик мутахассисларнинг Қирғизистонга келиши масаласида битимга келди.
2020 йилнинг 31 январидаги ҳолатга кўра, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 3 миллиард 874 миллион 57 минг доллларни ташкил қилади Қирғизистон Хитойнинг Эксимбанкидан 1 миллиард 700 миллион доллар қарздор.