Ўзбекистон Венгрияга 500 минг дона ҳимоя ниқоби жўнатди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртога таянган ҳолда маҳаллий матбуот хабар берди.
Хабарда айтилишича, Сийярто: "Ўзбекистон Венгрияга 500 минг дона ҳимоя ниқоби жўнатмоқда, ниқоблар ортилган юк самолёти сешанба куни кечқурун етиб келади", - деб билдирган.
Ниқоблар Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку аэропортига етказилган. У ердан ниқоблар Венгрия самолётида олиб кетилади.
Хабарда Ўзбекистон 28 март куни ҳам Венгрияга 150 минг дона тиббий ниқоб жўнатгани айтилган.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистон Беларусь, Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборган эди.