Тошкентдаги INHA университети талабалари “ақлли ниқоб” ихтиро қилдилар. Университет сайти орқали тарқатилган маълумотга кўра, мазкур ниқоб сезиш функцияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратини ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби барча маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.
Кашфиёт Компьютер ва дастурий инжиниринг факультетининг 4-курс талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдураҳмоновага оид.
Муаллифларга кўра, “смарт ниқоб”ни қайта-қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш, акс уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсор орқали аниқлаб бера олади.
Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборадилар. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.
Лойиҳа муаллифи Достон Мардиевга кўра, айни пайтда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда. Талабалар “ақлли ниқоб”ни коронавирусга қарши курашга ҳисса қўшиш мақсадида ихтиро қилганларини айтганлар.