Россиянинг “Уральские авиалинии” авиаширкати 15 апрель куни Екатеринбургдан Тошкентга ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини олиб келган. ТАСС агентлигининг авиаширкат матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, кеча Ўзбекистонга жами 152 нафар фуқаро қайтарилган.
Қайд этилишича, Тошкентга қайтарилганлар Екатеринбургдаги хорижликларни вақтинча сақлаш марказида тутиб турилган кишилар бўлган.
Авиаширкат матбуот хизмати аввалдан режаланмаган мазкур рейс россиялик ва ўзбекистонлик расмийларнинг фаол иштирокида амалга оширилганини билдирган.