Келаётган дам олиш кунлари Туркманистонда футбол матчлари бошланади. Жаҳон бўйлаб янги коронавирус пандемияси туфайли кескин чоралар кўрилаётган бир пайтда мазкур ўйинлар томошабинлар иштирокида бўлиб ўтади.
Туркманистон Футбол федерацияси ўтган ой ҳеч бир изоҳсиз саккиз аъзога эга маҳаллий лига ўйинларини кейинга қолдирган эди. Эндиликда ташкилот 19 апрель куни “Олтин аср” ҳамда “Кўпетдаг” жамоалари учрашишини маълум қилди. 20 апрелга эса яна учта матч белгиланган.
Туркманистон Футбол федерацияси 20 апрель куни Ёшлар лигаси ўйинлари бошланишини ҳам маълум қилди.
Туркманистонда ҳали бирорта ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати расман қайд этилгани йўқ. Шунга қарамасдан, мамлакат ўз чегараларини ёпган. Озодлик радиоси туркман хизматининг хабар қилишича, мамлакат ичида одамлар ҳаракатланишини чеклаш учун блокпостлар ўрнатилган.
Хабарларга кўра, полиция ходимлари тиббий ниқоб таққан ёки пандемия ҳақида сўзлаганларга тазйиқ ўтказмоқда.
Туркманистон Спорт вазирлиги ўз сайтида эълон қилган билдирувда маҳаллий лига ўйинларини давом эттириш қарори “мухлислар армияси”ни мамнун қилгани эътироф этилди.