Велосипедда юрганлардан 3 хил ҳужжат талаб қилинади

Ўзбекистонда велосипеддан фойдаланган ҳолда ишга қатнаётганлардан 3 хил ҳужжат талаб қилиниши мумкин. Булар – паспорт, иш жойидан гувоҳнома ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма ҳамда айнан карантин даврида ишга жалб этилгани ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат (мас., маълумотнома).

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов 17 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда билдирган.

Қайд этилишича, бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.

Брифингда Республика махсус комиссиясининг 13 апрелдаги 18 баёнида кўрсатилганидек, агар кўчада пиёдалар бемақсад юрганлари аниқланса, ниқоб таққан ёки тақмаганидан қатъи назар, огоҳлантиришсиз маъмурий жавобгарликка тортилиши урғуланган.