Россия Ўзбекистонга COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқловчи тест тизимларини совға қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унга кўра, Россиянинг “Вектор” илмий марказида ишлаб чиқарилган тестлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши самарали курашишга ёрдам беради. Расмий Ўзбекистонга берилган тестлар сони ва сифати ҳақида маълумот бермади. Захарова Беларусга ҳам мазкур тест системалари жўнатилганини билдирди.
Аввалроқ Беларус президенти Алесандр Лукашенка Россиянинг “Вектор” илмий марказида ишлаб чиқарилган тест тизимларини танқид қилган ва бу тест натижани фақат 30 фоиз тўғри аниқлашини айтган эди.
Бироқ Роспотребнадзор 18 апрелда Беларусь президентининг бу гапларини инкор қилган ва “Вектор” тестлари натижани бошқа тест тизимларига нисбатан яхшироқ аниқлашини билдирган.