Қозоғистон расмийларининг билдиришича, 20 апрель соат 9:25 даги вазият бўйича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1735 кишига етди. Бир сутка ичида 9 янги бемор аниқланди, икки киши вафот этди. Шу кунгача Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 19 кишига етди.
Беморларнинг 525 нафари Олмаотада, 381 нафари Нур-Султонда, 149 нафари Қизилўрдада даволанмоқда. Қолган вилоятларда коронавирусга чалинганлар сони озроқ.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 20 апрель куни Twitter саҳифасида коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётганини, лекин ҳали коронавируснинг авж палласи ўтиб кетмаганини билдирди. Мутахассислар фикрича, Қозоғистонда апрель ойининг ўрталарида коронавирус авжга чиқиши лозим эди.