Қирғизистонда бир сутка ичида коронавирусга чалинган 14 бемор аниқланди. Бу билан коронавирус юқтирганлар сони 568 кишига етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 апрелда билдиришича, беморлардан яна икки нафари вафот этди. Вафот этганлардан бири 70 ёшли аёл Чуй вилоятидан, 79 ёшли эркак эса Ўш шаҳридан. Қирғизистонда коронавирус бошланганидан бери бу дарддан ўлганлар 7 кишига етди.
Бир суткада 68 киши тузалди ва жами соғайганлар сони 201 кишини ташкил қилди.
Ҳозирги кунда Ўш вилоятида 147, Ўш шаҳрида 87, Бишкек шаҳрида 115, Жалолобод вилоятида 105, Норин вилоятида 68, Иссиқкўл вилоятида 8, Боткен вилоятида 6 киши даволанмоқда. Коронавирусга чалинганларнинг 140 нафари тиббиёт ходими.