Коронавирус юқтирганлар сони расман 1657 нафарга етди, 261 бемор соғайди

Коронавирусга чалинганлар бўйича кунлик рекорд 13-15 апрель кунлари кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони расман 1657 нафарни ташкил қилмоқда.

20 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда камида 1627 кишида вирус аниқлангани хабар қилинган эди. Шундан келиб чиқилса, ўтган 12 соат давомида Ўзбекистонда беморлар сони камида 30 нафарга кўпайгани аниқ бўлади. Беморлардан 261 бемор соғайди, 5 бемор вафот этди.

Коронавирусга чалинганлар бўйича кунлик рекорд 13-15 апрель кунлари кузатилган: 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та янги бемор аниқланган.

Ўзбекистонда коронавирус ҳолати илк марта аниқланган 15 мартдан то шу кунгача беморлардан 225 киши соғайди, 5 киши вафот этди.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган. Уларнинг 42 нафари Россияда. Хорижда коронавирус юқтирган беморлардан тўрт нафари вафот этди. Уларнинг уч нафари Нью-Йоркда, бир нафари Россиянинг Воронеж вилоятида даволанаётган эди.