Республика махсус комиссияси хорижда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, махсус комиссиянинг мазкур қарори, ҳамда чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилади.
Ўз хабарномасида ТИВ, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнига қадар автоматик узайтирилиши, шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига (агар белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилишини қайд этган.
Республика махсус комиссияси аввалроқ коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чораларни 2020 йил 10 майига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.