Ўзбекистон Қозоғистонга қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари экспортини кўпайтирди. LS нашрининг ёзишича, 2020 йилнинг икки ойида Қозоғистон Ўзбекистондан 22 миллион 900 минг долларлик мева-сабзавот импорт қилган.
“Бу 2019 йилнинг шу даврига солиштирганда 21,2 фоизга кўпдир. Қозоғистон импорт қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 20 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғрик елади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистондан Қозоғистонга асосан помидор, карам, сабзи, лавлаги, бодринг каби сабзавотлар ва узум, майиз, лимон, хурмо экспорт қилинмоқда.