Жорий йилнинг 20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияда турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасади ватанига олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Телеграм-канали орқали маълум қилди.
Ўзбекистонликларнинг жасадлари Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинган. Майитлар Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилган.
Хабарномада Россияда вафот этганларнинг бирортаси коронавирусга чалинмагани урғуланган.