Бишкекдаги юқумли касалликлар клиник касалхонасида 22 апрель куни коронавирусга чалингани тасдиқланган 53 ёшли аёл оламдан ўтди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби маълум қилди.
Қайд этилишича, аёл касалхонага оғир аҳволда 5 апрель куни олиб келинган ва жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.
Бунга қадар у 1 апрелдан 5 апрелгача Кеминдаги касалхонада даволангани, қатор хасталиклари борлиги айтилмоқда.
Шу тариқа Қирғизистонда коронавирус қурбонлари сони саккиз нафарга етди.
Қирғизистонда 22 апрель ҳолатига кўра 612 кишининг COVID-19 вируси юқтириб олгани тасдиқланган, 254 киши соғайиб кетган.