Тиббий маҳсулотлар хом ашёси экспорти 8 ойга тўхтатилади

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан 2020 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент импортига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

23 апрель куни чиққан мазкур қарор карантин даврида Ўзбекистондаги кўплаб қурилиш объектларида ишлар тўхтаб қолгани натижасида цементга бўлган талабнинг тушиб кетгани ҳамда миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашё экспортига вақтинчалик чекловлар эса, ҳукумат матбуот хизматининг қайд этишича, ички бозорни барқарор таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.