Ўзбекистон 23 апрель куни Россияга гуманитар ёрдамнинг учинчи партиясини жўнатди. Бу ҳақда “Кун уз” нашри хабар берди.
Тиббий ниқоблар ва докалардан иборат бўлган юк Россия пойтахти Москвага Внуково аэропорти орқали еткизилган. “Россия томонидан юкларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Россия Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек бошқа идоралари вакиллари қабул қилишди”, дейилади хабарда.
18 ва 20 апрель кунлари ҳам Ўзбекистон Москвага гуманитар ёрдам жўнатган эди. Ҳабарда айтилишича, Ўзбекистон Россияга жами 5 миллионта тиббий ниқоб етказиб бермоқчи.
Бундан аввал Ўзбекистон икки марта Қирғизистонга, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам гуманитар ёрдам жўнатгани хабар қилинган.
Айни пайтда 23 апрель куни Ўзбекистоннинг ўзи Туркиядан жўнатилган гуманитар ёрдамни қабул қилиб олди.
Туркиядан 50 мингта тиббий ниқоб, 200 мингта комбинезон ва 200 мингта юз ҳимоя воситалари жўнатилган.