Қозоғистонда коронавирусдан бир кунда икки киши ўлди. Вафот этганлар сони 22

Олмаотада коронавирусдан ўлган беморлар сони 7 нафарга етди.

Олмаотада 24 апрель ҳолатига кўра, яна бир киши коронавирусдан вафот этди. Расмий хабарда айтилишича, беморнинг ёши 63да бўлган. Бу билан Олмаотада коронавирусдан ўлган беморлар сони 7 нафарга етди.

24 апрелда Чимкент шаҳрида ҳам 1968 йилда туғилган бемор вафот этгани хабар қилинган эди.

Расмий маълумотда Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 24 апрелда 22 кишини ташкил қилгани айтилди.

Сўнгги бир сутка ичида коронавирус юқтирган 45 бемор аниқланди. Бу билан Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 2334 киишга етди. 560 бемор тузалди.