Тожикистонда ҳукумат янги коронавирус билан боғлиқ тарзда чекловлар эълон қилгандан сўнг мамлакатнинг 10 та жамоадан иборат футбол лигаси ўйинларини 10 майга қадар тўхтатиб туришга қарор қилинди.
Мамлакат футбол федерацияси 26 апрелда лига ўйинларини кечиктириш 27 апрелдан кучга киришини маълум қилди.
COVID-19 вируси дунё бўйлаб тарқалишда давом этаётган пайтда Тожикистонда 26 апрелга режалаштирилган ўйинлар томошабинларсиз ўтказилиши керак эди.
Расмий Душанбе шу кунга қадар мамлакатда коронавирусга чалинганлик ҳолатлари мавжудлигини тан олгани йўқ.
Бу Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги пандемия ҳақида аниқ маълумот бераётганига шубҳа уйғотмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа собиқ совет республикаларида юзлаб коронавирус юқтирганлик ҳолатлари тасдиқланди.
25 апрелда Тожикистон ҳукумати мактабларни 2 ҳафтага ёпишга қарор берди. Яна ғалла экспорти тақиқланди ва бу ички талабни қондириш учун қилинаётгани айтилди.
Сўнгги ҳафталарда ушбу мамлакат футбол лигаси жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортди, чунки Тожикистон футбол ўйинлари давом этаётган энг сўнгги мамлакатлардан бири эди.