Россия ҳисоб палатаси раиси Алексей Кудрин коронавирус пандемияси оқибатида ишсизлар сони 7-8 фоиздан 10 фоизгача кўпайиши мумкинлигини билдирди. Бу эса 6-9 миллион киши демакдир.
Аввалроқ Кудрин коронавирус туфайли россияликларнинг кўпчилиги йил охиригача ишсиз бўлиб қолиши мумкинлигини айтганди. Ҳисоб палатаси раисига кўра, айни пайтда Россияда ишсизлик даражаси расман бир фоиздан озроқни ташкил қилади. Бироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Россияда ишсизлик кўрсаткичи 4,5 фоиз эканини билдирган.
Россияда коронавирусга қарши кураш доирасида апрель ойи ишланмайдиган кунлар ҳисобланади. Москвада барча ресторанлар, фитнес заллар, савдо марказлари, гўзаллик салонлари ёпилган. Пойтахтда ўзини яккалаш тартиби жорий этилган.
Россияда, расмий маълумотларга қараганда 80 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинди ва 681 киши ўлди.