Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар парвозини кузатди (ВИДЕО)

Тошкент ва Фарғонада Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар кўринди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент ва Фарғонада 27 апрелга ўтар кечаси аҳоли Илон Маскнинг глобал интернет лойиҳаси асосида коинотга учирилган Starlink сунъий йўлдошларининг парвозини кузатди. Бу ҳақда “Дарё уз” 27 апрель куни хабар берди.

Бу борадаги видео эса телеграммдаги “Катта Видео магистрал канали”да жойлаштирилди.

SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилгани хабар қилинган, бироқ кейинчалик сунъий йўлдошларининг парвози 23 апрелда амалга оширилганди.

Ўтган йилда таниқли тадбиркор Илон Маск асос солган SpaceX ширкати Starlink лойиҳаси доирасида юзлаб мини сунъий йўлдошни Ер орбитасига чиқарди. Маск бир неча йил ичида Ер орбитасига 42 мингга яқин йўлдош чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа жорий йилда синов режимида ишга тушиши мумкин.

Ўтган йили учирилган мазкур сунъий йўлдошларни 2019 йил 26 майга ўтар кечаси ўзбекистонликлар ҳам кузатишга муваффақ бўлганди.