Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни содир бўлган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида сешанба куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилади.
Маълумотларга кўра, кеча Ўзбекистон ҳудудида юз берган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.
Табиий офат оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмган, камида 30 киши тан жароҳати олган.
Расмийларга кўра, кучли шамол Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан кириб келган. Шу важдан ҳам бу мамлакатга қўшни бўлган Бухоро вилояти энг кўп зарар кўргани айтилмоқда.