Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратларини ишлаб чиқариш куз мавсумидан бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова 28 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда билан ўтказилган брифингда билдирган.
Мулозимага кўра, Ўзбекистонда Словакиянинг "Chirana" компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда ИВЛ қурилмасининг прототипи, яъни синов учун намунаси тайёрланди. Тегишли тарзда синовлар ва текширишлардан ўтказилганидан сўнг жорий йилнинг куз ойида ишлаб чиқариш бошланади”, деган ИРВ вакиласи.
Коронавирусга чалинганлар кўпайиб бораëтгани ортидан Ўзбекистонда ҳам дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби ўпкасида яллиғланиш бошланган беморлар ҳаëтини ҳал қилувчи сунъий нафас олдириш аппаратлари - вентиляторларга эҳтиëж кескин ошиб кетган.