Табиий офат ортидан Бухоро вилоятига сафар қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев у ерда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, президент ва ҳамроҳлари зиёратгоҳда Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халққа тинчлик-осойишталик, юртни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилганлар.
Бухоро халқаро аэропортида эса Ш.Мирзиёев табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳоли, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлик ва идораларга топшириқлар берган.
Маълумотларга кўра, 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудида юз берган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган. Табиий офат оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмган, 40 дан зиёд киши тан жароҳати олган. Шундан сўнг президент энг кўп талафот кўрган Бухоро вилоятига сафар қилган.