3 майда Россияда 10 600 дан ошиқ коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилди. Тиббий текширувдан ўтказиш қамрови кенгайиши ортидан яна бир кунлик рекорд кўрсаткич юзага келди.
Ҳукумат вакилларига кўра, янги 10 минг 633 тавирус юқтирганлик ҳолатидан сўнг жами кўрсаткич 134 687 тага етган ва Россия бу билан жаҳонда 7-ўринга чиқиб кетган.
Бу иккинчи кунги рекорд кўрсаткичдир, 2 майда 9 минг 623 та шундай ҳолат қайд этилган эди.
Россия қайд этилган кунлик вирус юқтирганлик кўрсаткичи бўйича Европада биринчи ўринга чиқди. Аммо расмий ўлим ҳолатлари, Италия, Испания ва Қўшма Штатлар билан солиштирганда, анча паст.
Сўнгги 24 соатда 58 киши ҳалок бўлди ва жами ўлганлар сони, расмий маълумотларга кўра, 1280 тага етди. 15 мингдан ошиқ киши касалликдан тузалди.
Инфекция юқтирганлар орасида бош вазир Михаил Мишустин ҳам бор, у 30 апрелда тиббий текширувдан ўтгандан сўнг коронавирус юқтиргани маълум бўлганини хабар қилган.