Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 4 май соат 10 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморлар сони яна 11 кишига кўпайди. Бу билан коронавирусга чалинган беморлар сони 2160 нафарга етди.
Беморлардан 1319 киши тузалди, 10 бемор вафот этди. Хорижда эса шу кунгача 73 ўзбекистонлик коронавирусга чалингани, улардан 4 нафари ўлгани хабар қилинган. Хорижда ўлгани айтилаётган ўзбекистонликларнинг уч нафари Нью-Йоркда, бир нафари Россиянинг Воронеж вилоятида.
Вирус юқтирганлар расмий сони дунёда 3 миллион 445 мингдан ошди, ўлганлар сони эса 244 мингдан ошиқ, тузалганлар 1 миллион 101 мингдан ошиқ.