Россияда cўнгги кеча-кундузда 10 мингдан зиёд киши коронавирус юқтириб олди

Санкт-Петербургдаги (Россия) карантиндан огоҳлантириш лавҳаси, 2020 йил 3 майи.

Россияда сўнгги кеча-кундузда коронавирус юқтириб олиниши билан боғлиқ 10 минг 581 та ҳолат тасдиқланди. COVID-19 га қарши куриш тезкор штаби маълумотларига кўра, ўтган сутка ичида вирусга чалинган 76 киши оламдан ўтган.

Хасталик ёйила бошлаганидан бери мамлакатда жами 145 минг 268 нафар киши вирус юқтириб олган, 1356 киши қурбон бўлган, 18 минг 95 киши эса соғайиб кетган.

Россияда коронавирусга қарши кураш доирасида 11 майгача чеклов чоралари жорий этилган. Ҳозирда мамлакатда жамоатчилик жойлари ишламаяпти, мактаб ва олий таълим муассасалари ёпиқ қолмоқда. Айрим ҳудудларда аҳолига заруратсиз ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилган.