Ўзбекистонда коронавирус туфайли 2020 йилда реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 1,5-2,5 фоизгача секинлашади.
Марказий банкнинг билдиришича, туризм, меҳмонхона бизнеси, халқаро транспорт, кўнгилочар соҳалар, спорт, эксклюзив хизматлар ва бошқа соҳаларда ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.
Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, ташқи иқтисодий шароитларнинг Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг камайишига салбий таъсири 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб тўлиқ намоён бўла бошлайди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30-35 фоизга қисқаради.