Иқтисодиёт, шу жумладан, карантин чекловларидан энг кўп зарар кўрган соҳаларга пандемияга қадар бўлган даражасига қайтиши учун ўртача 3-12 ой керак бўлади.
Бу ҳақда Марказий банк халқаро тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда “Пул-кредит сиёсати шарҳи” ҳисоботида маълум қилди.
Марказий банкнинг билдиришича, электротехника ва енгил саноат, қурилиш материаллари саноати, қурилиш ишлари, молиявий ва тиббий хизматлар соҳаларида иқтисодий фаоллик ўртача тикланиш даври 2-3 ойни ташкил қилади.
Айни пайтда туризм соҳаси тикланишига 5-10 ой керак бўлади. Хизматлар ва чакана савдо 4 ойда, йўловчи ташиш соҳаси 3-7 ойда, ҳаво транспорти 5 ойда қайта тикланади.