Сербия пойтахти Белградда душанба куни бир неча ўн одам собиқ Югославия раҳбари Иосип Броз Тито хотирасини ёдга олиш учун йиғилди. 4 май куни Тито ўлимига 40 йил тўлди.
Коронавирус туфайли эълон қилинган қатъий карантинга қарамай, Сербия ҳукумати Тито қариндошлари ва жамоат ташкилотлари вакилларига Тито мавзолейига гул қўйишга рухсат берди.
Тито 1980 йилниг майида вафот этган. Унинг дафн этилиши дунёдаги энг катта маросим бўлган эди. Унда 128 давлат раҳбарлари иштирок этган. Дафн маросимида жами 700 минг одам қатнашган.
Коммунистик партия раҳбари Тито Иккинчи жаҳон урушида югослав партизанлари қўмондони бўлган. Урушдан сўнг у Югославияга 35 йил раҳбарлик қилган. 1948 йилда Тито сиёсати Москвага ёқмай қолган ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар совуқлашганди.
Тито ўлимидан сўнг унинг ўрнига раҳбар тайинланмади. Югославия коллектив бошқарувга ўтказилди. 1990 йилда эса Югославия таркибига кирган давлатлар ўзаро урушга киришган ва оқибатда Югославия парчаланиб кетган.