Уйлари сув остида қолган қозоғистонликлар: Биз сайлаган президент, ҳоким, депутатлар қаерда?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган. Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.