Қозоғистон расмийлари “Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш ортидан юзага келган тошқин туфайли уй-жойидан айрилган ватандошлар учун Туркистон вилоятида мингдан зиёд уй қуриб беришга киришади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 6 май куни Твиттердаги ўз саҳифаси орқали билдирган.
1 май куни “Сардоба” сув омборидаги авария ортидан юзага келган табиий офат натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида жами 845 та уй сув остида қолган, 7 639 гектар экин майдонини сув ювиб кетган.