Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Республика махсус комиссияси номидан тарқатилаётган карантин чеклов тартибини 2020 йилнинг 25 майига қадар узайтирилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram мессенжеридаги “Toshkent Shahar IIBB ГУВД города Ташкента” канали (аккаунт эгаси яширилган) орқали карантин муддати 25 майгача узайтирилганига оид хабар тарқатилганди.
Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари ўзларининг Toshkent shahar IIBB деб номланган расмий Telegram-каналига эга эканларини, унда карантин тартибидаги ўзгаришларга оид фақат расмий маълумотларгина ёйинланишини эслатганлар.
Ички ишлар ходимлари ўзбекистонликлардан ўзига оид маълумотларни яширадиган манбанинг хабарларига ишонмасликни сўраган.