Сирдарёда 71 минг 307 киши Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманидаги хонадонларига қайтиб борди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (ФВВ) хабар қилишича, Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уй тозаланган.
Хабарга кўра, ҳозирча зарар кўрган уйлар, ижтимоий бинолар қайта тикланмоқда, яроқсиз уйлар бузилиб, жойларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Прокуратура эса 6 минг 107 та кадастр ҳужжатидан 3 минг 338 тасини қайта тиклаган. Тошқинда йўқолган 3 минг 517 паспортдан 482 та, 61 та ҳайдовчилик гувоҳномадан 11 таси қайта тикланган.
Шунингдек, ФВВ хабарида таъкидланишича, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Еттисой ва Махтарал туманларининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларида 70 минг 000 дан ортиқ куб. метр сув тортиб чиқарилган, 6 минг 500 метр узунликда коллектор қазиш ва тозалаш ишлари амалга оширилган.