Россиядан уюштириладиган чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш тартиби эълон қилинди

Чартер рейслар қачон уюштирилиши тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Россиядан чартер рейслар орқали энг аввало беморлар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болалилар олиб келинади. Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий билдирувда Россиядан ташкил қилиниши мумкин бўлган чартер рейсларига рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида маълумот берилган.

Билдирувда таъкидланишича, Россиядаги ўзбекистонликлар чартер рейсларга уч хил тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин:

1. Чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириш орқали

2. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари томонидан ташкил қилинган қуйидаги Telegram манзилларига маълумот юбориш орқали:

@UzKoRusCharts1

@UzKoRusCharts2

@UzKoRusCharts3

@UzKoRusCharts4

@UzKoRusBot

3. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларига қўнғироқ қилиб боғланиш орқали.

Call-markaz:

+7 499 230-00-76

+7 499 238-36-20

Консулликнинг тезкор штаб рақамлари:

+79778061677

+79778061274

+79778061655

+79778061273

Чартер рейс ташкил қилинганда элчихона ходимлари навбат бўйича ҳар бир фуқаро билан боғланади. Расмий маълумотда чартер рейслар қачон уюштирилиши тўғрисида аниқ маълумот берилмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май куни бўлган йиғилишда Ўзбекистон Россия, Туркия, Дубай ва бошқа хориж мамлакатларидан қийналиб қолган 11 минг нафар фуқаросини ватанига қайтариш чораларини кўраётгани ҳақида билдирган эди.