Россияда сўнгги кеча-кундузда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 11 минг 656 та ҳолат аниқланган.
COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, хасталик тарқала бошлаганидан бери Россияда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 221 минг 344 кишига етган. Шу тариқа Россия хасталикка чалинганлар сони бўйича АҚШ ва Испаниядан кейин дунё бўйича 3-ўринга чиқиб олди.
Сўнгги кеча-кундузда бу мамлакатда COVID-19 важидан 94 киши ҳаётдан кўз юмган, эпидемия бошланганидан бери эса қурбонлар сони 2009 нафарга етган.