Зарафшон "Сариқ"дан "Қизил" тоифага ўтказилди

Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келган.

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри “Сариқ” тоифадасидан “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказилди.

Республика махсус комиссиясининг 11 майдаги қарорида таъкидланишича, жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани ортидан мана шундай қарор қабул қилинган.

Айни пайтда Зарафшон тоифасининг ўзгартирилиши Навоий вилоятидаги бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига таъсир кўрсатмайди.

“Қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолинади.