Фарғона водийсида ер қимирлади. Зилзила маркази Хитойда бўлган

14 май Тошкент вақти билан 02:09 да Фарғона водийсида ер силкиниши сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Хитойда юз берган зилзила кучи Наманган, Андижон ва Фарғонада 2 баллни ташкил қилган. Хитойда зилзила 4,6 балл бўлган. Зилзила маркази Тошкентдан 445 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган.

6 май куни ҳам Фарғона водйисида Тошкент вақти билан 15:51 да ер силкинган эди. Зилзила маркази Тошкентдан 431 километр нарида – Хитой-Қирғизистон чегарасида бўлган, аммо кучсиз ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Жумладан, зилзила кучи Наманган ва Фарғонада 2 балл, Андижонда эса 3 баллга етган.